Туман ҳокими меҳнаткашликларнинг “Йил боши йиғилиши”да иштирок этиб, фуқароларнинг мурожаатларини ўрганди

Бугун Нуробод тумани Меҳнаткаш маҳалла фуқаролар йиғинида яқинлашаётган “Наврўз” байрами муносабати билан “Йил боши йиғилиши” бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокими Ф.Заиров ҳам иштирок этиб, бир пиёла чой устида фуқаролар билан дилдан суҳбатлашди.

Очиқ осмон остида бўлган учрашувда фуқароларнинг мурожаатлари ҳам тингланиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси белгиланди.

Шунингдек, туман ҳокими маҳалладаги ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлашга муҳтож, ишсиз бўлган фуқароларнинг хонадонларига ҳам ташриф буюриб, эҳтиёжманд оилаларга амалий ёрдам бериш ҳамда ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

 

 

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM