3 умумий ўрта таълим мактабида йиғилиш бўлиб ўтди

Нуробод тумани Халқ таълим  бўлимга қарашли 3 умумий ўрта таълим мактабида вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ижроси, ўқувчиларнинг давомати ва таълим тарбияга оид масалалар юзасидан умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда туман Вояга етмаганлар ишлари бўйича Нуробод туман  идоралар аро комиссияси масъул котиби Ж.Шеров томонидан “жамиятимизда қонун устивор эканлиги, ҳуқуқбузарлик учун эса жазо муқаррар эканлиги такидлаб ўтилди.

Шунингдек,  тадбир давомида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари С.Хужамияров Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3160-сонли “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги ҳамда 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4307-сонли Қарорлари мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM