Нурободда “Ёш қутқарувчилар” мусобақаси ташкил этилди

Бугун Нуробод туманидаги 2 умумий ўрта таълим мактабида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Ёш қутқарувчилар” мусобақаси ташкил этилди. Мусобақани ўтказишдан асосий мақсад, таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш, уларни қутқарувчи касбига қизиқтириш, ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, фавқулодда вазият юз берганда тўғри ҳаракат қилиш, ўзи ҳамда ўзгаларга ёрдам бериш, уларда қутқарув восита ва анжомларни ишлата билиш кўникмаларни шакллантириш мақсадида ўтказилди.

Мусобақада фахрли 1 ўринни 3 мактабнинг “Бургутлар”, 2 ўринни 16 мактабнинг “Ҳумо” ва 3 ўринни 26 мактабнинг “Қалқон” жамоалари қўлга киритишди. Мусобақа ғолиблари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нуробод туман Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM