Туман ҳокимининг қарори

Вилоят ҳокимининг 2020 йил 29 февралдаги 31-Қ-сонлиЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарорининг ижросини таъминлаш ҳақида”ги қарори тўғрисида

 

Туманнинг тарихий-шаҳарсозлик муҳити, мавжуд бинолар меъморий қиёфасини сақлаб қолиш, реклама конструкцияларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишни тартибга солишни назорат қилиш, ташқи реклама соҳасининг барча иштирокчилари учун тенг ҳуқуқларни таъминлайдиган тамойиллар         ва шартларни шакллантириш мақсадида:

 

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

1. Вилоят ҳокимининг 2020 йил 29 февралдаги 31-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарорининг ижросини таъминлаш ҳақида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда Вилоят ҳокимининг 2020 йил 29 февралдаги 31-Қ-сонли мазкур қарорлари билан:

Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш тартиби тўғрисидаги низом;

Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш учун бериладиган ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом;

Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларда қуриш ҳуқуқини электрон аукцион орқали бериш тартиби тўғрисидаги низом;

Ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун тўловлар миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом;

Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) хавфсизлигининг умумий техник регламенти тўғрисидаги низом тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Р.Ибрагимов) туман туман бош Архитектори (М.Ибодуллаев) билан биргаликда 2021 йил 1 январга қадар бўлган муддатда ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятнинг алоҳида тартибини амалга ошириш якунлари ва янада такомиллаштириш юзасидан таклифларни вилоят ҳокимлигига киритсин.

4. Туман бош Архитектори (М.Ибодуллаев) ва туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими маъсул ходими (З.Эшниёзов) билан биргаликда:

ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш учун бериладиган ер участкаларини ҳамда давлат мулки бўлган бино ва иншоотларни аниқлаш мақсадида ҳудудларни ўрганишни;

ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш учун ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини, шунингдек, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларга реклама объектларини жойлаштириш ҳуқуқини белгилайдиган ҳужжатлар тайёрланишини;

ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) тизимли мониторинг қилишни ва уларни ноқонуний жойлаштириш ҳолатларини аниқлашни;

ташқи реклама объектларида (конструкцияларида) жойлаштирилган рекламалар, шу жумладан ижтимоий рекламалар ҳисобини юритишни;

йўлнинг қатнов қисмида жойлашган аҳоли турар-жой биноларининг ташқи қисмида (балкон, лоджия, дераза, эшик ва бошқа тарафига) ҳар қандай турдаги шахсий эълонларни жойлаштирилишига йўл қўймаслик чораларини қўришни;

ушбу соҳада аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари бўйича тегишли чора қуриш учун вилоят Монополияга қарши курашиш бошқармасига таклифлар киритишни таъминласинлар.

5. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Р.Ибрагимов), Нуробод тумани бўйича ИИОФМБ (А.Очилов), Маданият бўлими (Э.Усаров), туман бош Архитектори (М.Ибодуллаев) ташқи реклама операторлари манфаатларини ифода этувчи нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда:

ўн кун муддатда ҳар бир маҳалла бўйича махсус ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда махсус ишчи гуруҳлар деб аталади) тузган ҳолда, барча турдаги ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ушбу қарор талабларига мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказилишини;

хатлов натижалари бўйича жойлаштирилган ташқи реклама объектларининг (конструкцияларининг) ушбу қарор талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар (кейинги ўринларда хулоса деб аталади) берилишини;

ушбу қарор қабул қилингунга қадар қалбакилаштирилган ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда, ташқи реклама объектларига (конструкцияларига) олинган паспортлар, гувоҳномалар, рухсатномалар ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлар, шунингдек, тегишли ваколатли органнинг қарорисиз ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) бўйича ҳужжатларни ўн календарь кун ичида бекор қилинишини;

ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш учун паспортлари, гувоҳномалари, сертификатлари, рухсатномалари ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлари бекор қилинган ёки ушбу ҳужжатлар мавжуд бўлмаган (рухсатсиз ўрнатилган) ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўттиз календарь кун ичида демонтаж қилиш бўйича зарур чоралар кўрилишини;

ташқи реклама объектлари (конструкциялари) эгаларига ушбу қарор талабларига жавоб бермайдиган ҳолатларни ушбу қарор қабул қилинган санадан бошлаб олти ой ичида бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар берилишини таъминласин.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Р.Ибрагимов), бир ой муддатда ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилган ишлар ва маъмурий ҳудудда ташқи рекламани жойлаштиришни тартибга солиш бўйича қўрилган чора-тадбирлар натижалари тўғрисида вилоят ҳокимлигига батафсил ахборот киритсин.

6. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Р.Ибрагимов), туман Молия бўлими (Д.Тураев) ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун ойлик йиғимлар суммалари, ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун реклама жойлари паспортларини беришдан тушадиган маблағлар, шунингдек, ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш ҳуқуқи учун электрон аукцион якунлари бўйича маблағлар тушиши учун ўн иш кунида шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш чораларини кўрсин.

7. “Нуробод” гезетаси таҳририяти, туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари (Э.Пардаев) мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситалари ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Ибрагимов зиммасига юклатилсин.

 

                                            Туман хокими                                                             Ф.Заиров

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM