Коронавирус жаҳон иқтисодиётига 1 трлн доллар зарар етказди?!

Агар вирус пандемия (эпидемиянинг кучли ва кенг қамровли тарқалиши)га айланса, 2020 йилда бутунжаҳон ЯИМи 1,1 трлн долларга (1.3 %) қисқаради. Буни Oxford Economics таҳлилчилари ҳисоблаб чиқди.

Таҳлилчилар томонидан тақдим этилган иккинчи сценарийга кўра, вирус фақатгина Осиёга зарар етказади. Бунда дунё 0.4 трлн доллар (0.5 % ЯИМ) йўқотади.

Жаҳон иқтисодиётининг кўрадиган зарари корхоналарда ишчиларнинг йўқлиги, меҳнат унумдорлигининг пасайиши, туризмнинг қисқариши, таъминот занжирининг узилиши, савдо ва инвестициялар ҳажмининг қисқаришида намоён бўлади деб ёзади таҳлилчилар.

Ҳозирча Марказий банклар ва ҳукуматлар коронавирус глобал иқтисодиётга унчалик зарар етказа олмаслиги ва авж олганидан сўнг тезда тикланиши мумкинлигига ишонишади.

ЖССТ COVID-19ни “жиддий ташвиш” туғдиришини таъкидлади, бироқ уни ҳали пандемия даражаси эмас, деб ҳисоблайди.

Жаҳон банки 2019 йилнинг октябрь ойида, коронавирус тарқалишидан олдин глобал пандемия жаҳон иқтисодиёти ўсишини 1 фоизга қисқартира олади дея маълум қилган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирусдан бутун дунё бўйлаб 2704 киши ҳалок бўлди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM