Янгиликлар

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомил-лаштириш тўғрисида тарғибот тадбири ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сонли “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Нуробод шаҳридаги 18-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида тарғибот тадбири ўтказилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нуробод тумани Кенгашининг Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нуробод тумани Кенгаши биносида Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда туман Кенгаши раисининг ҳисоботи тингланди ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг 2019 йил учун мўлжалланган иш режаси тасдиқланди.

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари туманда жойлашган 36184-ҳарбий қисмга ташриф буюришди.

Тумандаги 54, 55, ва 70 умумтаълим мактабларининг 52 нафар ўқувчилари "Ёшлар келажагимиз" жамғармаси туман филиали раҳбари бошчилигида туманда жойлашган 36184-ҳарбий қисмга ташриф буюришди.

Нуробод туманида эрта турмушни олдини олиш унинг салбий оқибатлари, муомала маданияти ва кийиниш маданияти тўғрисида давра суҳбати ўтказилди.

Нуробод мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида қизларга эрта турмушни олдини олиш унинг салбий оқибатлари, муомала маданияти ва кийиниш маданияти тўғрисида давра суҳбати ўтказилди.

Нуробод туманида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларни барвақт олдини олиш бўйича профилактика тадбирлари ўтказилди.

Нуробод туманида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларни барвақт олдини олиш, таълим муассасаларида ёшларни дарс жараёнларига бормасдан бемақсад юриш ва бошқа ҳолатларини олдини олиш мақсадида профилактика тадбирлари ўтказилди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM