Нурободда бирламчи тиббиёт: контейнерлар ўнлаб километрларни қисқартирди
21/10/2022 - 15:52Шу муассасада 25 йилдан буён ишлаётган бўлсам, шу пайтга қадар унда оддийгина қўлювгич бўлмаган, қўлбола шароит қилиб олгандик. Туғруққа келган аёллар ҳам санитария ҳаминқадар бўлган муассасада фарзандли бўлишга мажбур эди. Ёзда-ку, майли, қиш ойларида айниқса, жуда қийналардик. Мудом ўтин, кўмир билан бинони иситиш нафақат тиббиёт ходимлари, беморларга ҳам ноқулайлик туғдирарди.