Бугун мамлакатимиз бўйлаб барча ташкилотлар жамоасида мўътабар аёлларимизни 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан муборакбод этиш тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Байрам муносабати билан Нуробод тумани ҳокимлиги томонидан тумандаги турли соҳаларда фидойилик билан меҳнат қилаётган ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун Бухоро вилоятининг тарихий обида ва диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди.
Туманимиз хотин-қизлари саёҳат давомида Бухоро вилоятининг гўзал ва тарихий обидаларини томоша қилиб, чуқур таассуротлар билан қайтдилар.