8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Нурободлик хотин-қизлар Бухоро бўйлаб саёҳат қилди

Бугун мамлакатимиз бўйлаб барча ташкилотлар жамоасида мўътабар аёлларимизни 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан муборакбод этиш тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

 

Байрам муносабати билан Нуробод тумани ҳокимлиги томонидан тумандаги турли соҳаларда фидойилик билан меҳнат қилаётган ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун Бухоро вилоятининг тарихий обида ва диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди.

 

Туманимиз хотин-қизлари саёҳат давомида Бухоро вилоятининг гўзал ва тарихий обидаларини томоша қилиб, чуқур таассуротлар билан қайтдилар.

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM