Нуробод туманида 36 оила уйли бўлди
09/12/2018 - 15:10Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги арафасида Нуробод туманида 36 хонадонли кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди.
Бу хонадонлар тумандаги уй-жойга эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган шахсларга узоқ муддатли имтиёзли кредит асосида берилди.
12 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга берилган уйларнинг бошланғич тўлови (10 миллион сўм) давлат томонидан тўланди.
Янги хонадонларни ўз эгаларига топшириш маросимида вилоят ва туман ҳокимлиги, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Уй эгаларига туман ҳокимлиги ва ҳомийларнинг эсдалик совғалари топширилди.