Нуробод туманида 36 оила уйли бўлди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги арафасида Нуробод туманида 36 хонадонли кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди.

Бу хонадонлар тумандаги уй-жойга эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган шахсларга узоқ муддатли имтиёзли кредит асосида берилди.

12 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга берилган уйларнинг бошланғич тўлови (10 миллион сўм) давлат томонидан тўланди.

Янги хонадонларни ўз эгаларига топшириш маросимида вилоят ва туман ҳокимлиги, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Уй эгаларига туман ҳокимлиги ва ҳомийларнинг эсдалик совғалари топширилди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM