Байрамингиз муборак, азиз устоз ва мураббийлар

Ўқитувчи – дунёдаги энг эъзозли, эҳтиром ва эътиборга лойиқ, қалбларга яхшилик, эзгулик, комиллик олиб кирувчи муборак касбдир. Устозларимиз ёшларга илм, билим бериш билан бир қаторда баркамоллик сари етаклайди.

 

Нуробод туманидаги 18-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Ф.Заиров иштирок этиб, тумандаги барча устоз ва мураббийларни касб байрамлари билан табриклади.

 

Шунингдек, туман раҳбари фаол ва ташаббускор, фидойи устоз ва мураббийларга фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ҳамда эсдалик совғаларни топширди.

 

Тадбир давомида тумандаги таниқли санъаткорлар ва ёш ижрочилар иштирокида концерт дастури намойиш этилиб, байрам тадбири иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.

 

2015-2021 © Хокимият Нурабадского района. Разработан в: SAKTRM