Нуробод туманида Мустақиллик байрами арафасида мукаммал таъмирланган замонавий мактаб фойдаланишга топширилди 

Бугун Нуробод тумани “Оқсой” маҳалласида мукаммал таъмирланган 13-умумтаълим мактабининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, туман Халқ таълими бўлими мутасаддилари, ўқувчи-ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди. 

Замон талаблари асосида мукаммал таъмирлашга 3 млрд. сўмга яқин маблағлар сарфланган бўлиб, мактабда ахборот технологиялари хонаси, тўгарак хоналари, кимё, биология, физика лаборатория хоналари, ўғил ва қиз болалар учун технология хоналари, мусиқа хонаси, кутубхона фаолият юритади. Бундан ташқари ўқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида электрон кутубхона, тиббиёт хонаси, фаоллар зали ва спорт зали мавжуд.

Бугунги кунда умумтаълим мактаби тубдан янгича қиёфага келтирилиб, фасад қисмидан тортиб, ички, коммунал ва иссиқлик тизимларида ҳам замонавий таъмирлаш ишлари олиб борилди ҳамда янги жиҳозлар билан жиҳозланди. 
 

2015-2024 © Nurobod tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM