Нуробод туманида 2019/2020 ўқув йилида 76 та мактабларни 2120 та ўқувчилар тамомлади.
Мактаб битирувчиларининг 1812 нафари олий таълим муассасаларида ўқиш учун ҳужжат топширган бўлса, қолган битирувчи ёшларнинг бандлиги таъминланган.
Шунингдек, тумандаги мавжуд 2 та коллежларни 215 та ўқувчилар битирган бўлиб, уларнинг 122 нафари олий таълим таълим муассасаларига ҳужжат топширган. Қолган битирувчилар тумандаги корхона ва ташкилотларда мавжуд бўлган бўш иш ўринларига ўзининг мутахассислиги бўйича жойлаштирилган.