Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг ўтган ойларида ўртача ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.Унга кўра, ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори даражаси молиявий ва суғурта иқтисодий фаолиятида 7 111,0 минг сўм, ёки республика кўрсаткичидан 2,4 баробар юқори эканлиги, аксинча энг ками эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш фаолиятида 2 049,0 минг сўм, ёки республика ўртача ойлик иш ҳақидан 69,0 фоизга кам эканлиги кузатилди.