Самарқанд вилояти комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”га номзодларнинг суҳбат жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш режа-жадвалига асосан жорий йилнинг 6 август куни Нуробод туман комиссияси томонидан номзодлар сараланди. Сайлов жараёнининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари туман Кенгашидан ҳам депутатлар жалб қилиниб, сайлов тўлиқ карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда ўтказилди.