“Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг туман босқичи ўтказилди.
18/12/2018 - 15:33Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нуробод тумани Кенгаши “Камалак” болалар ташкилоти томонидан “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг туман босқичи ўтказилди.
Фестивалда 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган 400 га яқин ўқувчи ёшлар иштирок этди. Фестивалнинг туман босқичида 6 та йўналиш бўйича ғолибликни қўлга киритган ёшлар “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нуробод тумани Кенгашининг дипломлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.