“Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳоли ҳамда ҳудуд ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди
05/03/2021 - 12:31Бугун Нуробод тумани Сарой маҳалласида туман ҳокими, 1-сектор рахбари Ф.Заиров ва туман ДХХ масъул ходимлари иштирокида маҳалладаги “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳоли ҳамда ҳудуд ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида аёллар ва ёшлар дафтарларига киритилган меҳнатга лаёқатли фуқаролар ҳамда ёшларнинг 30 га яқин муаммо ва таклифлари тингланиб, 10 дан ортиғи жойида ижобий ҳал қилинди.
Қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатларда ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.