“Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш” шиори остида давом этаётган тадбирлар 6 та маҳаллаларда ўтказилди
20/11/2020 - 15:37Бугун “Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш” шиори остида давом этаётган тадбирлар Нуробод туманининг “Қўрғонча”, “Жарқудуқ”, “Аработа”, “Бунёдкор”, “Булоқбоши” ва “Нурафшон” маҳаллаларида ўтказилди.
Чинакам байрамона ва жўшқинлик руҳида ташкил этилган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари давомида концерт дастури, ғазалхонлик, турли кўнгилочар чиқишлар ташкил этилиб, барчага мароқли кайфият улашилди.