Янгиликлар

Нуробод тумани марказида "Автобошбекат" фойдаланишга топширилди.

2019 йил 11 июл куни Нуробод тумани марказида давлат хусусий шерикчилик асосида "Элзод" хусусий корхонаси томонидан 2 млрд. сўмлик лойиҳа асосида замонавий қулайликларга эга бўлган "Автобошбекат" фойдаланишга топширилди.

Нуробод тумани Тим қишлоғида сайёр қабул ўтказилди.

2019 йил 10 июл куни Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Зоиров раҳбарлигида туман марказидан чекка ҳудудда жойлашган Тим қишлоғида Аработа ва Бунёдкор маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан сайёр қабул ўтказилди.

Тошкент шаҳрида спортнинг шахмат тури бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди

Жорий йилнинг июн ойида Тошкент шаҳрида спортнинг шахмат тури бўйича бўлиб ўтган Осиё чемпионатида Нуробод туманидан Севинч Алимова 15 ёшгача бўлган қизлар ўртасида шахматнинг "Вliss" йўналиши бўйича фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

"Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.

30 июн "Ёшлар куни" муносабати билан Нуробод туманида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокими ёшларни байрам билан табриклади ҳамда туманда муваффақиятга эришган ёшларга ўзининг миннатдорчилигини билдириб совғалар улашди.

Нуробод туманида Давлатга товар дон ғалла сотиш бўйича тузилган шартнома биринчилардан бўлиб ортиғи билан бажарилди.

Самарқанд вилояти Нуробод туманида 2019 йил ҳосили учун 461 нафар фермер хўжаликлари билан Давлатга товар дон ғалла сотиш бўйича 9328 тоннага шартнома тузилган бўлиб, 2019 йил 19 июн куни соат 18:00 да Самарқанд вилоятида биринчилардан бўлиб ушбу режа 9452 тоннага, яъни 101,3 фоизга бажарилди.

2015-2020 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM