Янгиликлар

5 та университет ҳузурида Педагогика институти ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан республикадаги 5 та университет қошида Педагогика институтлари ташкил этилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий каналида хабар берилди.

Олимлар ҳаётни бир неча йилга узайтириш усулини топишди

Бостондаги Бригам шифохонаси олимлари узоқ умр кўришнинг янги усулини эълон қилишди. Маълум бўлишича, қон босимини бошқариш орқали ҳаётни уч йилга узайтириш мумкин экан.

Коронавирус жаҳон иқтисодиётига 1 трлн доллар зарар етказди?!

Агар вирус пандемия (эпидемиянинг кучли ва кенг қамровли тарқалиши)га айланса, 2020 йилда бутунжаҳон ЯИМи 1,1 трлн долларга (1.3 %) қисқаради. Буни Oxford Economics таҳлилчилари ҳисоблаб чиқди.

Муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув эълон қилинди

“Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Навоий кон-металлургия комбинатининг корпоратив еврооблигациялари чиқарилиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 февраль куни “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасини ислоҳ қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM