Янгиликлар

Ҳозирда республика бўйича 57 та профессионал таълим муассасасида Германия тажрибаси асосида иш жойида ўқитишнинг дуал таълим шакли йўлга қўйилган.

Вилоят ҳокимлари Олий таълим вазирлиги билан биргаликда ушбу ижобий тажрибани касб-ҳунар мактаблари ва техникумларда йўлга қўйиш топширилди.

Авваламбор, профессионал таълимни янги ёндашувлар асосида ташкил этиш шарт, деди Президент ва бу ишларни қандай ташкил этишни Ангрен шаҳри мисолида кўрсатиб берди.

Янги тизим орқали 6 минг нафар аҳоли касбий таълим билан қамраб олинади ва манзилли ишга жойлаштирилади. Ёшларни касбга йўналтиришга масъул бўлган психологлар иши умуман сезилмаётгани қайд этилди.

Йиғилишда 330 та касб-ҳунар мактаби, 173 та коллеж ва 207 та техникуман иборат тизим самарали ишлатилмаётгани қайд этилди.

Жорий йилда коллеж ва техникумларнинг 15 мингга яқин ўқувчилари контракт пулини тўлаш имконияти йўқлиги боис, ўқишни давом эттира олмаган.

“Ҳозирги кунда тўқимачилик, кончилик, электротехника, кимё ва бошқа саноат тармоқларида, қишлоқ хўжалиги, хизматлар ва сервис, қурилиш, тадбиркорлик соҳаларида катта-катта ўзгаришлар қилаяпмиз.

Мисол учун, 2022 йилнинг ўзида 16 миллиард долларлик 9 мингдан зиёд йирик ва ўрта лойиҳалар ишга туширилиб, уларга 300 мингга яқин малакали ишчилар керак бўлади.

Фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди

Нуробод тумани ҳокими Ш.Юлдашев масъуллар иштирокида туман марказида жойлашган кўп қаватли уй-жойларда яшовчи фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM