Янгиликлар

Нуробод туманидаги Кечкелдик маҳалла фуқаролар йиғинида фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабули ўтказилди.

2019 йил 19 январ куни Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Зоиров раҳбарлигида туман прокурори, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ҳамда туман ташкилотлари билан биргаликда Нуробод туманидаги Кечкелдик маҳалла фуқаролар йиғинида фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабули ўтказилди.

Нуробод туманидаги Қиличли маҳалла фуқаролар йиғинида фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабули ўтказилди.

Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Зоиров раҳбарлигида туман прокурори, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ҳамда туман ташкилотлари билан биргаликда Нуробод туманидаги Қиличли маҳалла фуқаролар йиғинида фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабули ўтказилди.

Нуробод тумани Оқсой маҳалласида яшаган марҳум Исматулло Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан “Жасорат” медали билан тақдирланди.

Сурхондарё вилояти Сариосиё ва Узун туманларида 2000 йилда ҳарбий хизмат вазифасини ўташ вақтида юксак жасорат кўрсатиб, Она ватан ҳимояси учун мардларча жон фидо қилган ватандошимиз Нуробод тумани Оқсой маҳалласида яшаган марҳум Исматулло Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан “Жасорат” медали билан тақдирланди.

Эҳтиётсизлик ва бепарволик сабаб ҳаётингиз хавф остида қолмасин!

Қиш табиатнинг энг гўзал фаслларидан биридир. Юртимизда кумуш қиш бошланганига ҳам анча бўлди. У ўзинингбайрамларга бойлиги, оппоқлиги ва софлиги билан барчага бирдек ёқса-да, ҳаво совуши билан кўпчиликни бир муаммо ташвишга сола бошлайди – бу уйни иссиқроқ қилиш. 

"Ватан - муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!" деган умумий ғоя остида “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида байрам тадбири ташкил этилди.

Нуробод тумани ҳудудида жойлашган 36184-ҳарбий қисмга туман ҳокими Ф.Заиров ва туман прокурори Р.Ҳакимовлар ташриф буюришиб, ҳарбий қисм ҳаёти билан ҳамда ҳарбий қисмда жойлашган ёшлар кутубхонаси фаолияти билан танишди.