Янгиликлар

Президент Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Истанбул шаҳри Бейўғли туманидаги Истиқлол кўчасида юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Президент Режеп Таййип Эрдоғанга таъзия йўллади.

Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига таскин-тасалли ва бардамлик, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Ҳурматли Нурободликлар! 

Нуробод ГРС ҳамда Нурбулоқ МФЙ оралиғидаги юқори босимли газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан эртага, 15 ноябрь куни соат 08:00 дан соат 17:00 гача табиий газ беришилиши вақтинча тўхтатилишини маълум қиламиз.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM