Саида Мирзиёева Бутунжаҳон аёллар форумида иштирок этади

Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева, Дубай амирлиги шайхи Манал бинт Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум зоти олиялари таклифига биноан, 2020 йилги Бутунжаҳон аёллар форумида қатнашади.

Форум 16-17 февраль кунлари Дубайда бўлиб ўтади. Унга таклиф этилганлар орасида АҚШнинг биринчи хоними Иванка Трамп, Буюк Британия собиқ бош вазири Тэреза Мэй каби дунёнинг нуфузли аёллари ҳам бор.

Икки кунлик анжуманда 87 та давлатдан жами 3 мингдан ортиқ делегат қатнашиши кутиляпти. 60дан зиёд воркшоп ва сессияларда турли мавзулар муҳокама қилинади.

Жумладан, Саида Мирзиёева Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маъруза қилади.

 

2015-2020 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM