Нуробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг муносабати

            Жорий йилнинг 14 февраль куни Zarnews.uz номли Telegram каналида Нуробод шаҳарчасида ҳам ўзбек, ҳам рус тилида ёзилган баннерларни мавжудлиги, шаҳарчадаги Мустақиллик кўчасига туташ Спитамен кўчасидаги кўрсаткич белгиларнинг хато ва тушунарсиз ёзилганлиги тўғрисида мақола эълон қилинди.

         Шу куннинг ўзида Нуробод туман ҳокимлиги томонидан махсус ишчи гуруҳ тузилиб, шаҳарча ичидаги кўча номлари, баннерлар ва хусусий савдо дўконлари пештахталаридаги ёзувлар атрофлича ўрганиб чиқилди.

         Ишчи гуруҳ томонидан мақолада фотолавҳа асосида танқид остига олинган хато ва камчиликлар бартараф этилганлигини маълум қиламиз.

 

 

2015-2020 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM