Олий таълимда грант асосида ўқишга қабул икки баравар оширилади, баъзи йўналишларда ўқитиш муддати уч йилга қисқартирилади

Ўзбекистон олий таълим тизимида грант асосида қабул миқдори икки баравар оширилади. Бу ҳақда Tashkent Cityʼдаги Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномаси вақтида гапириб ўтди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари таълим тизимини оптималлаштириш мақсадида баъзи таълим даргоҳларида ўқиш муддати қисқартирилишини таъкидлаб ўтди.

“Олий таълимда Кредит модул тизимига ўтказилади. Жорий йилдан педагогика соҳасидаги олтита йўналишда ўқув йили 3 йилга қисқартирилади”, деди Президент.

 

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM