Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров корхона ва ташкилотлардаги ахборот хизмати ходимлари билан учрашди

Бугун Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров тумандаги корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ахборот хизмати ходимлари билан учрашди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4366-сон қарорининг ижросини таъминлашдаги камчиликлар, туман ҳокимлиги Ахборот хизмати билан корхона ва ташкилотлардаги ахборот хизмати ходимларининг тизимли алоқаси бугунги кунгача яхши қўйилмаганлиги, ўзи фаолият юритаётган ташкилот фаолияти тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида бериб борилишидаги сусткашликлар, иқтидорли ёшларнинг фаолияти, ижоди ОАВда ёритилмаётганлиги танқид остига олинди.

Шунингдек, Нуробод туманининг 2020 йил январь-июнь ойлари учун режалаштирилган медиа-режаси тасдиқланиб, ундаги устувор вазифалар ҳақида маълумотлар берилди.

Бундан ташқари туманда оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилиш, ахборот хизматлари билан доимий ишловчи журналистлар ва блогерлар доирасида тезкор маълумотларни тарқатиш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишда кенг аҳоли қатламларининг иштирокини таъминлаш мақсадида тузилган экспертлар гуруҳи таркиби билан таништирилди.

Йиғилиш якунида билдирилган танқид ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM