Самарқанд — "Йилнинг энг намунали ҳудуди" деб топилди

Пойтахтимизнинг “Зарафшон” киноконцерт залида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан ташкил этилган “Йил танлови - 2019” тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.

ЎзА хабарига кўра, маросимда йилнинг энг намунали ҳудудлари маълум бўлди. Ҳудудлар номи Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов томонидан эълон қилинди.

Сўровнома натижаларига кўра, Самарқанд "Йилнинг энг намунали ҳудуди" деб топилди. Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятлари тенг равишда овоз тўплаб, II ўринни банд этди.

I ўрин – Самарқанд вилояти

II ўрин – Наманган вилояти

II ўрин – Тошкент шаҳри

III ўрин – Андижон вилояти

III ўрин – Навоий вилояти

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM