Сазағон маҳалласида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

Жорий йилнинг 15 январь куни Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Заиров “Ҳоким ва ёшлар” лойиҳаси доирасида тумандаги Сазағон маҳалласи ёшлари билан учрашди.

Учрашув давомида ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари билан танишган Ф.Заиров Президентимиз, вилоят ҳокимимиз раҳнамолигида туманда олиб борилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, янгиланишлар, келгусидаги истиқболли режалар ҳақида батафсил маълумот берди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда ёшларга тааллуқли барча долзарб масалалар кенг ва тўлақонли қамраб олинди.

Хусусан, 11 умумтаълим мактаби ўқувчиси Шамиев Фурқатнинг мактабга мусиқа жиҳозлари кераклиги тўғрисидаги ҳамда Хушмурадова Мохинурнинг мактаб спорт залига спорт жиҳозлари зарурлиги тўғрисидаги мурожаатлари жойида ҳал этилди.

Маҳалла ёшлари ўзларини қизиқтирган масалалар, янги ғоя ва ташаббуслари, муаммолари юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига жавоб олишди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM