Нурободда спортнинг “Армрестлинг” тури бўйича вилоят биринчилиги мусобоқаси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 12 январь куни Нуробод тумани 18 сон мусиқа ва санъат мактабида “14 январь - Ватан ҳимоячилари куни”га бағишлаб спортнинг “Армрестлинг” тури бўйича вилоят биринчилиги мусобоқаси бўлиб ўтди.

Мусобақада турли ёшдаги 200 нафардан ортиқ ўғил ва қизлар турли вазн тоифасида куч синашишди.

Спорт мусобақасига бир неча бор Осиё ва Жаҳон чемпионлари бўлган тренерлар ҳакамлик қилишди.

Мусобақада умумжамоа ҳисобида Нуробод тумани биринчи, Қўшработ тумани иккинчи, Иштихон тумани учинчи ўринларни эгаллашди.

Мусобақада қатнашган вилоятнинг туман ва шаҳарларидан келган иштирокчиларга ҳомийлар томонидан медал ва эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM