Нурободда ҳарбий намойиш ва кўргазмалар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Нуробод туманида ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ўтказилди.

Ҳарбий хизматчи аскар ва зобитларнинг шахдам юришлари ҳарбий машиналар намойишига уланди. Оркестр ижросидаги куй жўрлигида тадбир иштирокчилари туман маркази бўйлаб юриб ўтдилар.

Туман марказий майдонида концерт дастурлари, кўргазмали спорт ўйинлари ташкил этилди. Ҳарбий қурол-аслаҳалар намойишида юртимиз мудофаа салоҳияти ҳақида ҳарбий ўқув-машғулот раҳбарлари иштирокчиларга маълумот беришди.

Тумандаги 36184-ҳарбий қисм хизматчилари ҳамда мудофаа вазирлигининг махсус куч тузилмалари намойиш этган чиқишлар иштирокчилар олқиши билан кутиб олинди.

Тадбирда туман ҳокими Ф.Заиров қатнашди ва Ватан ҳимоячиларини байрам билан табриклади.

Мудофаа тизимларимизда хизмат қилиб келаётган ҳарбий хизматчиларнинг бир гуруҳи туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

 

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM