Нуробод тумани ҳокими 36184-сон ҳарбий қисмда ҳарбий хизматни ўтаётган аскар ва зобитлар билан учрашди

Нуробод туманида жойлашган 36184-сон ҳарбий қисм ва туман муассасаларидаги ёшлар иштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Тадбир давомида ҳарбий қисмга ташриф буюрган муассаса ёшлари ҳарбийлар ҳаёти, уларнинг турмуш тарзи, қурол-яроқлари ҳамда ҳарбий техникалари билан яқиндан танишди.

Учрашувда туман ҳокими Ф.Заиров ҳарбий хизматни ўтаётган аскар ва зобитларни яқинлашиб келаётган “Ватан ҳимоячилари куни” байрами билан табриклаб, уларнинг келгусидаги ишларига зафарлар тилади.

Учрашув савол-жавоб шаклида ўтиб, туман ҳокими ҳарбий қисм кутубхонасини китоблар билан бойитишга кўмаклашадиган бўлди. 

Харбий қисмда ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ўзларининг маънавий-марифий ҳамда жангавор чиқишларини намоён этишди.

Тадбир сўнгида ҳарбий хизматни ўтаётган аскар ва зобитлардан бир гуруҳи туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсталик совғалани билан тақдирланди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM