Нурободда ҳоким ва ёшлар учрашувида 30 га яқин мурожаат ва таклифлар билдирилиб, 10 дан ортиғига жойида ечимлар топилди

Бугун 9 январь куни Нуробод туманидаги 18 сон мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокими Ф.Заиров ва туман ёшлари учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда туман ҳокимига ёшлар томонидан 30 га яқин мурожаат ва таклифлар билдирилиб, 10 дан ортиғига жойида ечимлар топилди.

Хусусан, туман ёшларидан Элмирзаева Севинчнинг тумандаги Ёшлар кутубхонасига қўшимча китоблар зарурлиги тўғрисида қилган таклифига асосан, 1000 дона китоблар жамланмаси олиб бериладиган бўлди.

Тумандаги 1 умумтаълим мактаби ўқувчиси Келдиёрова Хуморанинг қилган мурожаатига асосан, жорий йил мавсумигача тумандаги “Қўшчинор” болалар оромгоҳи замонавий шарт-шароитлар билан таъминланади.

34 умумтаълим мактаби ўқувчиси Турсунқулов Орзибекнинг мактабда Физика ва Кимё фанларидан лабаратория жиҳозлари ҳамда компютерлар етишмаслиги тўғрисидаги мурожаати юзасидан, жорий йилнинг 1 февралигача мактабга тўлиқ лабаратория жиҳозлари ва 10 дона компютер жамланмаси бериладиган бўлди.

         Ўзининг тадбиркорлигини бошлашни режалаштирган Авғонов Ойбекнинг туманда турли фанлардан тайёрлашни ўз ичига олган ўқув маркази қуриши учун ер майдони кераклиги тўғрисида қилган мурожаатига асосан, тадбиркорга туман марказидан ўқув маркази қуриши учун ер майдони ажратиб бериладиган бўлди.

1 умумтаълим мактаби ўқувчиси Раҳматуллаев Жавлоннинг мурожаатига асосан туман Ёшлар Иттифоқининг қувноқлар ва зукколар бўйича “Ideal” жамоасига туман ҳокимининг ўзи ҳомийликни ўз зиммасига олди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM