Ўзбекистон 2020: мамлакатни янги йилдан нималар кутмоқда

Январь ойида солиққа тортиш, ташқи савдо, бизнеснинг турли соҳалари, меҳнат муносабатлари ва ижтимоий соҳа, давлат секторини ислоҳ қилиш ва бошқа масалаларни тартибга солувчи 75 га яқин янги ҳужжатлар ва қатор ҳуқуқий нормалар кучга киради.

Албатта, энг муҳим янгилик – янги таҳрирдаги Солиқ кодекси. Узоқ муддат давомидаги ишлар натижасида,  халқаро ва миллий экспертлар билан кўплаб маслаҳатлашувлар, кенг жамоатчилик муҳокамалари асосида қабул қилинган бу кодекс  2008 йилги версиянинг ўрнини эгаллайди.

Янги кодекс - солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясига асосланган бўлиб, унинг асосий қоидаларини ривожлантиради ва  давлатнинг солиққа тортиш ва солиқ маъмуриятчилигининг янги тизимига ўтишини таъминлайди.

Шу муносабат билан, бир қатор  қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритилди  ва "Давлат божи тўғрисида" алоҳида қонун қабул қилинди. Бундан бироз олдин, 2020 йил учун баъзи солиқ ва йиғимлар ставкалари эълон қилинган эди. Энди улар қонун билан тасдиқланадиган бўлди.

Бундан ташқари, янги йилдан бошлаб мамлакатнинг барча тадбиркорлик субъектлари электрон ҳисоб-фактураларни расмийлаштиришлари шарт, алкоголь  ва тамаки маҳсулотлари, дори-дармонлар, бензин, дизель ёқилғиси ва автомашиналар учун табиий газни сотиш билан шуғулланувчилар онлайн назорат касса машиналари ёки виртуал кассага ўтишлари керак.

Кадрлар билан ишлаш ва расмийлаштириш, рўйхатдан ўтказиш жараёни ҳам онлайн шаклга ўтказилади. Ягона миллий меҳнат тизими жорий қилинмоқда, унда 1 январдан бошлаб меҳнат шартномалари расмийлаштирилиб, электрон меҳнат дафтарчалари шакиллантирилиб борилади. Агар сиз ҳали тизим қандай ишлашини билмасангиз, кейинги