Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашига қайси партиядан қанча номзод сайланди?

Кеча халқ депутатлари вилоят Кенгашига шаҳар ва туманлардаги 5 та округда такрорий овоз беришлар ўтказилди.

Вилоят сайлов комиссиясининг маълум қилишича, овоз бериш натижаларига кўра, 3 нафар Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан ва 2 нафар Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан кўрсатилган номзодлар халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига сайланган.

Шунга кўра, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига энг кўп Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзодлар сайланган (16 нафар).

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан эса 14 нафар, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан 11 нафар, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 10 ва Ўзбекистон Экологик партиясидан 9 нафар номзод вилоят Кенгаши депутатлигига сайланган.

Алоҳида қайд этиш лозимки, ушбу сайланган депутатларнинг 22 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.

 

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM