Ҳокимлик ахборот хизмати

ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Абдураимов Азизжон Рахматуллаевич - туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Биографияси

Тел.: (66) 633-18-66
e-mail: nurobodtng@mail.ru
Манзил: Нуробод шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 2-уй

 

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ АСОСИЙ ХИЗМАТ ВАЗИФАЛАРИ

- раҳбарият томонидан замонавий талабларга мувофиқ белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш;

- туман ҳокимлиги фаолияти соҳасига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида кенг жамоатчиликни холисона, сифатли ва тезкор хабардор қилиш;

- оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, ахборот хизмати билан доимий ҳамкорликда ишлайдиган журналистлар доирасини шакллантириш, ахборот хабарларини (матбуот учун ахборотлар, бюллетенлар ва шу кабиларни) тарқатиш, оммавий тадбирларни ташкил этиш;

- ахборотни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида тезкор жойлаштириш ва ўз вақтида янгилаб бориш, Интернет тармоғидаги веб-ресурсларни, шу жумладан, ижтимоий ва мобиль тармоқларни ривожлантириш;

- ахборот майдони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, уларга муносабат билдиришнинг турлари, усуллари ва даражаси бўйича экспертлар билан биргаликда таклифлар тайёрлаш, оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, Интернет тармоғида материаллар тарқатиш бўйича комплекс ишларни ташкил этиш;

- туман ҳокимлигининг бошқа бўлинмалари билан биргаликда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида тарқатиш учун хабар, ахборот-маълумот тусидаги материаллар, шарҳлар ва ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;

- туман ҳокимлиги фаолиятига нисбатан жамоатчилик фикрининг ҳолатини ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари позициясини таҳлил қилиш ва улар тўғрисида раҳбариятга ахборот бериш;

- туман ҳокимлигининг фаолият соҳасига алоқадор матнли, фото, аудио ва видеоматериаллардан иборат маълумотлар банкини шакллантириш ва юритиш.

2015-2019 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM