НУРОБОДДА ПРЕСС-ТУР ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, Нуробод тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида Нуробод туманида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, янгилик ва ўзгаришлардан оммавий ахборот воситалари ходимларини хабардор қилиш, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида пресс-тур ўтказилди.

Мазкур пресс-турда самарқандлик журналистлар, блогерлар, вилоят, туман (шаҳар) таҳририяти вакиллари, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари ахборот хизмати раҳбарлари ва бошқалар иштирок этди.

Пресс-тур иштирокчилари дастлаб туманнинг Сазағон массивидаги “Tespask Investment”, “Оil Extraction”, “Maroqand Sement” корхоналари фаолияти билан танишишди.

Пресс-тур аввалида туман ҳокими Ф.Заиров туман салоҳияти, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари ҳақида маълумот бериб ўтди.

Нуробод туманидаги “Жом замини зиёси” МЧЖ Ҳайвонот боғи пресс-тур иштирокчиларида улкан қизиқиш ўйғотди.

Тадбир давомида туманимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ҳунармандчилик маҳсулотларининг кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM