Сайловлар жараёнига бағишланган йиғилиш ўтказилди

Ўзбекистон катта сиёсий жараён - Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови арафасида турибди. Сайловлар мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинадиган стратегик тараққиётнинг дастурий вазифаларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Нуробод тумани ҳокимлиги мажлислар залида 5 октябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги йиғилиш, йирик воқеа – сайловлар жараёнига бағишланди.

Йиғилишда Марказий сайлов комиссияси томонидан 2019 йил 22 декабрни - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови куни деб белгиланганлиги муносабати билан, сайловга муносиб тайёргарлик кўриш, сайлов округлари, сайлов участкаси комиссияси аъзоларини шакллантиришга оид мавзулар муҳокама қилинди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM