“КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ” ҲАР ЙИЛИ ЎТКАЗИЛАДИ

“Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Ҳукумат қарори (816-сон, 27.09.2019 й.) қабул қилинди, деб хабар берди Адлия вазирлиги. 

 2019 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь ойининг бошида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилади.

 Энди вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларида раҳбар ўринбосарларидан бири жамоатчилик асосида кексалар масалалари учун масъул этиб белгиланади ва Фахрийлар кенгаши фаолиятини мувофиқлаштиради.

 Меҳнат жамоаларида пенсияга чиқиш арафасида бўлган меҳнат фахрийлари тақдирланади ва нафақага кузатиш тадбирлари ўтказиб борилади.

 “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида кекса авлод вакилларининг республика бўйлаб тарихий шаҳар ва зиёратгоҳларга саёҳати уюштирилади.

 Қарор билан, шунингдек, “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари тўғрисида намунавий низом тасдиқланди, ушбу гуруҳларнинг асосий мақсади кексаларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш ва бартараф этишдан иборат.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM