Нуробод туманида Давлат хизматлари маркази биноси янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Жорий йилнинг 30 август куни Нуробод туманида Давлат хизматлари маркази биноси янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Туман марказида жойлашган Давлат хизматлари маркази  эндиликда туман аҳолисига 120 га яқин турдаги хизматлар кўрсатиш имкониятига эга. Янги, кўркам бинонинг очилишида Самарқанд вилоят Давлат хизматлари агентлиги бошқармаси бошлиғи Максуд Курбонов ҳамда Нуробод туман ҳокими Фахриддан Заиров сўзга чиқиб, очилиш маросимига ташриф буюрган туманимиз фуқоролари, нуронийлар ҳамда ёшларни Республикамиз Мустақиллигининг 28 йиллиги билан табриклашди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM