Нуробод туман аҳолиси 148,1 минг кишидан ошди

Туман статистика бўлими маълумотига кўра 2019 йил 1 июль ҳолатига туман аҳолиси сони 148,1 минг кишини ташкил этиб, йил бошидан 1 033 кишига ёки 0,7 фоизга ўсган.
Шундан:
шаҳар аҳолиси сони 17 098 кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 11,5 %);
қишлоқ аҳолиси сони 130989 кишини (88,5%) ташкил этади. 
2019 йил январь-июнь ойларида 1 540 нафар бола туғилганлиги қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти 21,0 промиллени ташкил этди. 
Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига вафот этганлар 306 нафарни ташкил қилиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 4,2 промиллени ташкил этди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM