Нуробод тумани ҳокимлигида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 23 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳамда 26 июль куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида вилоятда тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан 2019 йил 1 август куни Нуробод тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида туман ҳокими Ф.Заиров раҳбарлигида тумандаги иқтисодий комплексга кирувчи ташкилотларнинг барча ходимлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш иштирокчиларига ушбу берилган топшириқларни бажариш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM