Нуробод тумани Тим қишлоғида сайёр қабул ўтказилди.

2019 йил 10 июл куни Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Зоиров раҳбарлигида, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ҳамда туман ташкилотлари билан биргаликда туман марказидан чекка ҳудудда жойлашган Тим қишлоғида Аработа ва Бунёдкор маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли туман ташкилотлари раҳбарларига топшириқлар берилди ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

2015-2019 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM