Туман ИИБ пробация гуруҳи ҳисобида турувчи шахслар билан суҳбат ўтказилди.

2019 йил 12 июн куни Нуробод туманидаги 18-сон мусиқа ва санъат мактабида вилоят ИИБ пробация бўлими катта инспектори А.Ҳайдаров,  туман ИИБ пробация гуруҳи ҳисобида турувчи 125 нафар назорат остидаги шахсларнинг муаммосини аниқлаш, уларга амалий кўмак кўрсатиш мақсадида суҳбат ўтказди.

Ушбу ўтказилган мулоқот Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман ички ишлар бўлими, туман бандликка кўмаклашиш  маркази ва ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш туман Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Суҳбат давомида фуқаролар томонидан қилинган  мурожаатлар ҳар бири тегишли органлар томонидан назоратга олиниб, ҳал қилиниши белгилаб олинди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM