Нуробод туманида ўқув-амалий семинар ўтказилди

2019 йил 29 март куни Нуробод тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида “Иш юритиш, ҳужжатлар билан ишлаш, меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатларни ишлаб чиқиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, топшириқлар бажарилишида назоратни тизимли йўлга қўйиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари” мавзусида ўқув-амалий семинари ўтказилди.

Семинарда Самарқанд вилоятидаги барча шаҳар ва туманлар ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлардаги ижро интизомига масъул ходимлар иштирок этди.

Семинарда Вазирлар Маҳкамасининг назорат ва ижро интизоми бўлими мудири Ж.Болиев давлат органлари ва муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш талаблари хусусида сўз юритди. Шунингдек, мурожаатлар билан ишлашда йўл қўйилаётган камчилик ва муаммолар, уларни бартараф этиш чоралари муҳокама қилинди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM