Солижон Худоёров туман ҳокимлигининг ташаккурномаси билан тақдирланди

“Бир нурноний — ўн ёшга масъул” Республика кўрик-танловида фахрли 2-ўринни эгаллаганлиги ҳамда маҳаллада тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож, уюшмаган, ишсиз ёшларнинг муаммоларини бевосита ҳал этиш борасидаги ишларни тарғиб қилишдаги фаоллиги учун Нуробод тумани “Араб ота” маҳалласида истиқомат қилувчи нуроний Солижон Худоёров туман ҳокимлигининг ташаккурномаси билан тақдирланди.

Тадбирда туман ҳокими С.Бердиқулов иштирок этиб, нуронийларнинг доно сўзи, ибратли ҳаёти ёшларнинг тарбияли, одоб-ахлоқли, илм олишга интилувчан бўлишида катта аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.

Нуроний Солижон Худоёров ўзининг ҳаётий тажрибаларини тадбир иштирокчилари билан ўртоқлашди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM