Самарқанд давлат медицина институти тарғибот гуруҳи Нуробод туманида йиғилиш ўтказди.

2019 йил 27 феврал куни туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, тўғри овқатланиш тамойилларини ва жисмоний фаолликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4063-сонли қарори бўйича тарғибот гуруҳи иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Самарқанд давлат медицина институтидан ички назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи доцент Я.Аллаяров, даволаш ишлари бўйича проректор, 1-клиник касалхона бош врачи, доцент Н.Абдуллаев, педиатрия факультети декани, профессор Н.Шавази, ички касалликлар продевтикаси кафедраси доценти У.Самиев, ДТКФ хирургия кафедраси мудири С.Нарзуллаев, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи С.Ҳалиев, педиатрия факультети болалар хирургияси кафедраси доценти Н.Боймуродовлар аҳолининг демографик кўрсаткичлари, юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини, тўғри овқатланиш тамойиллари ва жисмоний фаолликни ошириш ҳамда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга бағишланган маърузалар қилишди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM