Туман ҳокими тумандаги “Жарқудуқ” ММТП ҳудудида олиб борилаётган ишлар билан танишиб чиқди.

Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Зоиров 2019 йил 23 феврал куни тумандаги “Жарқудуқ” ММТП ҳудудида қурилаётган янги ғишт заводининг қурилиш ишлари билан танишди ҳамда туман “Тим Ағрон чорвадорлари” чорвачиликка ихтисослашган масъулияти чекланган жамияти ҳудудида фаолият юритаётган “Нуробод Қоракул сервис” масъулияти чекланган жамиятида парваришланаётган Қозоғистон Республикасидан келтирилган хисори қўйлари аҳволи билан танишди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM