Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида ўқув-семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикасида 2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатига доир комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича йўл харитасининг ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 14 февраль куни Нуробод тумани ҳокимлигининг фаоллар залида умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ёшлар етакчиларига ўқув-семинар ўтказилди. Ушбу ўқув семинарда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши раиси ўринбосари, “Камалак” болалар ташкилоти раиси Умарова Раъно Суннатхоновна, туман ҳокимининг ўринбосари С.Илмуродов, туман халқ таълими бўлими мудири Р.Тураев, туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари А.Туюнов, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси А.Зиятов, тумандаги умумий ўрта таълим мактаблари директорлари ҳамда ёшлар етакчилари иштирок этдилар.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM